Беллингем: 7 ёшлигимда бундай оқшомларни орзу қилардим

Жуд Беллингем Чемпионлар лигаси доирасида "Бавария"га (2:1) қарши ўйиндан сўнг ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди. 

- Ўйин олдидан асабийлашдингизми?

"У қадар эмас. Ҳа, деб айтишни хоҳлардим, аммо ечиниш хонасида атрофга қарадим ва энг яхши жамоа билан энг яхши ҳолатдаман, деб ўйладим. Яна қаерда бўлишни хоҳлайман? 

Бирмингемда 7 ёшли бола бўлиб, шундай оқшомларни орзу қилардим. Ҳа, бу ерда бўлганимдан ва бу оқшомнинг бир қисми бўлганимдан жуда хурсандман",
- деди 20 ёшли ярим ҳимоячи. 

 

Comments

You must be logged in to commet!