Беллингем ва Зидан "Реал"га маслаҳат берди

"Реал" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем ва жамоанинг собиқ устози Зинедин Зидан "қироллик клуби" раҳбариятига Жейдон Санчо билан шартнома имзолашни маслаҳат беришди. Англиялик футболчининг трансфер ҳуқуқи "Манчестер Юнайтед"га тегишли бўлиб, айни дамда "Боруссия Д"да ижара асосида ўйнамоқда.

"Defensa Central" ахборот портали хабарига кўра, "қаймоқранглилар" президенти Флорентино Перес Санчони сотиб олиш ғоясини маъқулламаяпти. Перес Санчонниг "қизил иблислар" сафида омадсизлиги сабаб унинг салоҳиятига шубҳа қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" Жейдоннинг "сариқлар" сафидаги ёрқин ўйинларига қарамасдан, ёзда уни сотмоқчи. Беллингем аввал Жейдон билан "Боруссия"да бирга ҳаракат қилган ва ҳозирда  Англия терма жамоасида бирга ўйнмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию