Бобоусмон Батуров профессионал боксда дебют қилди

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтмоқда.

Оқшом доирасидаги илк жангда ўзбекистонлик 28 ёшли боксчи, ҳаваскорлар ўртасида Осиё чемпиони (2019, 2021), Жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби (2019) Бобоусмон Батуров россиялик Артём Пугач (1-2-2)га қарши рингга чиқди.

Тўлиқ 8 раунд давом этган мазкур жангда ҳакамларнинг якдил қарори билан Батуров ғалаба қозонди.

Comments

You must be logged in to commet!