Бугун Истанбулда спорт курашлари бўйича лицензион турнир старт олади

Бугун Туркиянинг Истанбул шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон лицензион турнири старт олади. Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи сўнгги турнирнинг илк кунида юнон-рум кураши усталари баҳс олиб боришади. 

Бугун кун давомида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Маҳмуд Бахшуллоев ҳамда Жалгасбай Бердимуратов финал босқичи йўлланмаси учун гиламга чиқади. Улар мусобақани қуйидаги рақибларига қарши бошлашади: 

-67 кг: Маҳмуд Бахшуллоев – Динмуҳаммад Кошкар (Қозоғистон)
-87 кг: Жалгасбай Бердимуратов – Ганс Вагнер (Германия)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию