Бууум! Жаҳонгир Зокировнинг профессионал боксдаги дебют жанги санаси маълум!

14 октябрь куни АҚШнинг Техас штатида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Марказий жангда қозоғистонлик Жанибек Алимханули ва Винченцо Гуальтьери рингга кўтарилади. Биз учун аҳамиятли жиҳати, ёш истеъдод эгаси, оғир вазн тоифасидаги вакилимиз Жаҳонгир Зокиров ҳам профессионал боксда дебют жангини ўтказади.

Биз ушбу воқелик муносабати билан боксчимизнинг фикрларига қулоқ тутдик.

-Тайёргарликлар яхши. Ҳозирча рақиб аниқ бўлгани йўқ. Агар рақиб топилса, профессионал боксдаги фаолиятимни ҳам бошлайман.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳонгир Зокиров ёшлар ўртасида Жаҳон ва Осиё чемпиони, кўп карра Ўзбекистон чемпионати ғолиби ҳисобланади.

Comments

You must be logged in to commet!