“Челси” кимни қанчага сотади?

“Челси” жорий мавсумда ҳеч кимнинг ишончини оқлай олмади. Бош мураббий Маурисио Почеттино янги трансферларни амалга оширмоқчи.

Бунинг учун клуб ортиқча ўйинчилардан қутилиши, молиявий фэйр-плейга амалга қилиши, янги ижрочилар учун жой ва пул топиши керак.

Раҳбарият ана шу мақсадда бир неча ўйинчидан воз кечмоқчи.

Хўш, “аристократлар” кимни қанчага сотади?

Льюис Холл  —  “Ньюкасл” 28 миллион фунт тўлашга рози бўлди;

Иан Маатсен — “Боруссия” Дортмунд 35 миллион фунт тўлаши кутиляпти;

Трево Чалоба — 25-30 миллион фунтга сотилади;

Конор Галлахер — харидор кўп футболчи 60-65 миллион фунтга баҳоланмоқда;

Марк Кукурелья — “Челси” қимматга олинган ўйинчини 40 миллион фунтга қўйиб юборишга тайёр;

Ромелу Лукаку —  яна бир қимматбаҳо ўйинчи бир неча баравар арзон – 25-30 миллион фунтга сотилади;

Кепа Аррисабалага — энг қиммат дарвозабон 15 миллион фунтга сотилади;

Раҳим Стерлинг — “Челси” ўта катта маош олаётган юлдузни Саудия Арабистонига 35-40 миллион фунтга пулламоқчи;

Армандо Броя— клуб тарбияланувчисини 15-20 миллион фунтга олиш мумкин;

Роберт Санчес — дарвозабоннинг трансферидан 30 миллион фунт келиши кутиляпти.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию