“Челси” қидираётган зўр дарвозабонни рақиб жамоадан топди

“Челси” мутасаддилари жамоа дарвозасини қўриқлаш учун ишончли посбон қидираётган эди.

Ўтган ёзда жамоага олиб келинган икки дарвозабон – Роберто Санчес ҳам, Жорж Петрович ҳам мураббийлар ишончини қозона олгани йўқ.

Лондонликларга “Эвертон” ва Англия терма жамоаси дарвозабони Жордан Пикфорднинг номзоди маъқул келди.

Тажрибали голкипер ёзги трансферлар вақтида “аристократлар” сафига кўчиб ўтиши мумкин.

30 ёшли Пикфорднинг “Эвертон” билан яна уч йиллик шартномаси бор. Бироқ ушбу клуб молиявий қийинчиликларни бошдан кечирмоқда ва бир неча етакчи ўйинчисини сотиб юборишга мажбур бўлиши мумкин. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию