“Челси”нинг энг заиф уч нуқтаси айтилди

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси  Гари Невилл “Челси” мутсаддилари ёзги трансферлар вақтида эътибор қаратиши керак бўлган позициялар борлигини айтди.

- “Челси” таркиби ҳақидаги саволларга жавоб беришда улар келаси мавсумгача уч нафар футболчи сотиб олиши зарурлигини айтишим мақсадга мувофиқ. 

Жамоага яхши ҳужумчи, дарвозабон ва клубни тарк этаётган Тьяго Силва ўрнига марказий ҳимоячи керак. Улар мана шу уч нуқтани кучайтириши лозим.  

Бундан ташқари, “аристократлар” эртами, кечми жароҳатларга мойил бўлган Рис Жеймс ва Бен Чилуэллни ҳам йўқотади. Бироқ уларда бу йўқотишлар ўрнини ички имкониятлар эвазига ҳал қилиш имкони бор.

Бу ишни Мало Гюсто ва Марк Кукурелья каби ўйинчилар ротацияси ҳисобига уддалаш мумкин, - деди Гари Невилл.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!