Чемпион таэквондочиларимиз навбатдаги хорижий турнирга тайёргарлик кўрмоқда (фотогалерея)

Павел Хан бошчилигидаги Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси аъзолари навбатдаги халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўриш учун Тошкентда йиғинни давом эттирмоқда. Ўзбекистон таэквондо WT ассоциациясига қарашли "Универсал" спорт мажмуасидаги ўқув-машғулот йиғинидан сўнг март ойи бошида Эронда ўтадиган мусобақаларда иштирок этади.

SPORTS.uz журналисти таэквондочиларимиз йиғинидан фотогалерея тайёрлади. Қуйида суратларни томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!