"Chessable Masters": Нодирбек Абдусатторов финалда ғалаба қозонди

Ҳар йили жаҳон шахмат оламидаги энг нуфузли онлайн серия - "Champions Chess Tour"  доирасида турли онлайн мусобақалар йил давомида ўтказилиб келинади. 
 
Ҳозирда ушбу тур доирасида "Chessable Masters" турнири 3 та дивизионда бўлиб ўтмоқда. 
 
2-дивизионда иштирок этаётган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов финалда франциялик Максим Вашиерни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
 
Шундан сўнг, ўтиш босқичида Нидерландия вакили Аниш Гиридан устун келган Вашиер яна бир бор Абдусатторов билан бугун, 7 апрель куни ўтказиладиган гранд финалда иштирок этиш имкониятини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!