Даря Латишева Осиё ўйинларининг икки карра совриндори!

Хитойнинг Ҳанчжоу шаҳрида Осиё ўйинлари давом этмоқда.

Ушучимиз Даря Латишева ҳам бугун делегециямиз ҳисобига яна бир медални тақдим қилди. Спортчимиз нанкуан ва нандао дастурлари якунига кўра, Хитой ҳамда Малайзия вакилларидан кейин бронза медалига сазовор бўлди.

Маълумот учун, бу Даря учун Осиё ўйинларидаги иккинчи медал. Ҳамюртимиз 2018-йилги мусобақада кумуш медал соҳибига айланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!