Де Росси: "Бир йил олдин Б Серия клуби мени истеъфога чиқарганди"

"Рома" Европа лигасида ярим финалида "Байер"га мағлуб бўлди. Аммо клуб бу ергача етиб келишининг ўзи ҳам катта ишдир. Сабаби, римликлар оғир мавсум ўтказаётганди, лекин жамоа афсонаси Даниеле де Росси вазиятни ўнглай олди. 

Ярим финалдаги мағлубиятдан кейин италиялик мураббий ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Бир йил олдин мени Б Серия клуби истеъфога чиқарганди. Энди ўз жамоам билан фахрланишим мумкин. Бугун зўр ишладик. Мен ҳар куни ўрганишда давом этаман. "Байер"ни эса табриклайман", - деди Де Росси. 

"Рома" келаси мавсум Чемпионлар лигасида ўйнаш учун курашмоқда. "Бўрилар" ҳисобида 60 очко бор ва улар А Серия турнир жадвалида 6-ўринда боришмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию