Диёра Келдиёрова Универсиада ўйинлари совриндори!

Ҳозиргина -52 кг вазн тоифасидаги вакиламиз ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони, катталар орасида Осиё чемпиони Диёра Келдиёрова Универсиаданинг бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Диёра бронза медали йўлида кечган саралаш беллашувларни муваффақиятли якунлади. Келдиёрова бразилиялик Ясмим Лима, португалиялик Йоана Диого ва мўғулистонлик Буянхишиг Пуревсуренни мағлубиятга учратди. Бронза учун учрашувда эса германиялик Анника Вурфелдан устун келди.

Шу тариқа, Ўзбекистон спорт делегациясига Универсиададаги учинчи медални ҳам дзюдочиларимиз тақдим этишди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию