Дзюдо. Тарихда илк бор бир жаҳон чемпионатида 3 та медаль қўлга киритдик!

Қатардан хушхабарлар давом этади. Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси учунчи кунда ҳам ўз ҳисобига медаль қўшиб қўймоқда.

-73 кг вазн тоифасида иштирок этган Муроджон Йўлдошев бронза медали учун баҳсда канадалик Артур Маргелидондан устун келиб, совриндорлар қаторидан жой олди. Бу терма жамоамиз учун мусобақадаги учинчи медаль.

Қайд этиш жоиз, дзюдочиларимиз шу пайтгача ҳали бир жаҳон чемпионатида 3 та медалга сазовор бўлишмаган эди. Доха татамиларида ушбу тарихий натижа мусобақанинг дастлабки уч кунида амалга ошгани эса жорий рекордни янада яхшилаш учун имкон кўплигини англатади.

Манба: МОҚ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!