ЕЧЛ. ПСЖ - "Боруссия" ўртасидаги жавоб ўйинида ким бош ҳакам бўлади?

7 майдан 8 майга ўтар кечаси тунги соат 00:00 да Европа чемпионлар лигаси ярим финал босқичи доирасида ПСЖ - "Боруссия" учрашуви старт олади. Мазкур ўйинни қайси ҳакам бошқариб бориши маълум бўлди. 

Унга кўра, италиялик рефери Даниэле Орсато беллашув бош ҳаками этиб тайинланди. Унга қанотларда Чиро Карбоне ва Алессандро Галлатини ассистентлик қилади. Тўртинчи ҳакам сифатида Давиде Масса номи қайд этилган. 

Маълумот ўрнида, Дортмундда ўтган мазкур жамоалар ўртасидаги илк тўқнашув мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги минимал ғалабаси билан якун топганди. 

Comments

You must be logged in to commet!