ЕЧЛ ярим финалидан ўрин олган "Бавария" - "Реал" ўйинини кимлар шарҳлаши маълум

Бугун Европа Чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган "Бавария" - "Реал" баҳси бўлиб ўтади. Мюнхендаги учрашув Тошкент вақти билан 00:00да старт олади.

Ўйинни "Спорт" телеканали жонли эфирда олиб беради. Беллашувни Даврон Файзиев ва Хайрулла Ҳамидов шарҳлаб боради.

Эслатиб ўтамиз, "Бавария" чорак финалда "Арсенал"ни, "Реал" эса "Манчестер Сити"ни ортда қолдириб кетганди. Англиянинг икки жамоасини таслим этган жамоалар бугун ўзаро тўқнашади.

Comments

You must be logged in to commet!
Хасан Азимов
30/04/2024 15:53
Даврон яхшику бир хилда эмас бачканалиги одамди асабига тегади айникса Индонезия бн уйинда ортикча бб кетди донога айланиб олади .