ЕЛ. "Милан" ва "Марсель"дан ғалаба. "Вест Хэм" эса мағлубиятга учради

Европа лигаси нимчорак финалидан ўрин олган дастлабки учрашувлар ўз ниҳоясига етди. 

Голларга бой ўтган "Милан" - "Славия Прага" учрашувида миланликлар 4:2 ҳисобида зафар қучди. Ўйинда Жиру, Рейндерс, Лофтус-Чик ва Пулишичлар биттадан гол уришган бўлса, Доудера ва Шранцлар жавоб қайтаришди. 

"Милан" 4:2 "Славия Прага"

"Фрайбург" ўз майдонида "Вест Хэм"дан устун келди. Ягона гол эса 81-дақиқада Грегорич томонидан киритилди. 

"Фрайбург" 1:0 "Вест Хэм"

"Марсель" "Вильярреал"ни аяб ўтирмади. Жамоа меҳмонлар дарвозасига жавобсиз 4 та гол уришди. Обамеянг дубль қилган бўлса, Верету ўз номини бир марта таблога ёздириб қўйди. Шу билан бирга, Москера ҳам ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 

"Маресель" 4:0 "Вильярреал"

"Бенфика" - "Рейнжерс" учрашувида кучлар тенг келди. Лавренсе ҳисобни очди, Ди Мария имкониятларни тенглаштирди, Стерлинг эса жамоасини яна олдинга олиб чиқди. 67-дақиқага келиб Голдсоннинг автоголи орали португалияликлар мағлубиятдан қутулиб қолди. 

"Бенфика" 2:2 "Рейнжерс"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!