Франция сўнгги 40 йилда Европа чемпионати саралашида энг яхши старт қайд этди

Франция терма жамоаси Европа чемпионати – 2024 саралаш босқичидаги ўйинларни ғалаба билан бошлади.Биринчи ўйинда Дидье Дешам шогирдлари Нидерландияни мағлуб этди (4:0), кейин эса Ирландияни қабул қилиб, минимал ҳисобда устун келди (1:0).

"Statsdufoot" портали маълумотларига кўра, Франция термаси сўнгги 40 йил ичида жаҳон ва Европа чемпионати саралашида энг яхши стартга эга бўлди. "Уч ранглилар"1984 йилдан бери саралаш турнирининг кетма-кет иккита бошланғич ўйинида ғалаба қозона олмаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Дешам шогирдлари жаҳоннинг амалдаги вице-чемпиони ҳисобланади. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию