Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Бразилия билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади

Хосе Венансио Лопес бошқарувидаги Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Бразилия терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Беллашувлар 6-8-сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Айни дамда Бразилия ФИФА рейтингида етакчилик қилмоқда. Ўзбекистон эса 1288,96 очко жамғарган ҳолда, 11-ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Венансио шогирдлари Таиландда бўлиб ўтган Осиё кубогида учинчи ўринни қўлга киритди.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию