ФВВ академиясида "Матонат мактаби" доирасида паралимпиячилар билан учрашув ташкил этилди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 6 июнь куни имзолаган “Паралимпиячиларнинг матонат мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан “Матонат мактаби” фаолияти йўлга қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида айнан “Матонат мактаби” доирасида машҳур паралимпия спортчилари иштирокида учрашув ташкил этилди. Унда Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинлари бронза медали соҳиби Миран Сахатов ҳамда Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари кумуш медали соҳиби Довурхон Кароматов қатнашди.

Дастлаб, матонатли паралимпиячиларимиз академияда яратилган шароитлар ҳамда ўқув жараёнлари билан яқиндан танишишди. Шундан сўнг, академия талабалари иштирокида учрашув ташкил этилди. Унда спортчилар ўзларининг эришган ютуқлари ҳамда фаолияти ҳақида сўзлаб беришди. Бундан ташқари, иштирокчилар қизиқтирган саволларга ҳам батафсил жавоблар олишди.

Ташкилотчилар келгусида ҳам мана шу каби қизиқарли учрашувларни ўтказиш режалаштирилганини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!