Геннадий Головкин Энтони Жошуанинг мағлубияти сабабларини таҳлил қилди

"Ушбу мағлубият сабабини турлича изоҳлаш мумкин. Биринчидан, бу Жошуанинг AҚШ даги биринчи жанги эди ва жанг афсонавий “Madison Square Garden”да бўлиб ўтди. Бу ҳам ўзига яраша қўшимча босим яратди. Икинчидан, Жошуа биринчи бор турли ҳил допинг синов жараёнлардан ўтди ва бу ҳам унинг жисмоний ва руҳий ҳолатига таъсир ўтказмай қолмади. Бу унинг учун жуда катта ва муҳим дарс бўлди. Жошуага айнан нима бўлганлигини айтиш қийин. Чунки мен унинг жамоасида эмасдим. Лекин айтишим мумкинки у мазкур жанга яхши тайёрлана олмаган эди. Бу эса, ўзининг бор имкониятини ишга солишга халақит берди.

Шунга қарамай мен Энди Руисни яхши биламан. У билан бирга машғулотлар ўтказганман. Шунинг учун ҳам унинг ғалабаси мени кўпам хайратга солмади".

руис

Comments

You must be logged in to commet!