Ҳабиб Нурмагамедов учун тарихдаги энг зўр футболчи ким?

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов кимни тарихдаги энг яхши футболчи, деб ҳисоблашини айтди.

"Мен учун тарихдаги энг яхши футболчи бу Криштиану Роналду. У 2004 йилдаёқ Европа чемпионати финалида ўйнаган. Ўшанда португаллар грекларга мағлуб бўлган. Жорий мавсум эса, А Серияда тўпурарлик қилмоқда. Криштиану 16 йилдан буён юқори чўққида турибди ва ҳали ҳам юқори савияда ўйнаб келмоқда", - деди Хабиб UFC Russia га берган интервьюсида.

36 ёшли Роналду 5 карра "Олтин тўп" соҳиби ҳисобланади. Бу борада ундан фақатгина Лионель Месси яхшироқ натижага эга. 33 ёшли аргентиналик футболчининг ҳисобида 6 та “Олтин тўп” соврини мавжуд.

Роналду жорий мавсум "Ювентус" сафида жами 34 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 30 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию