Ҳасанхон Баратов вазн ўлчаш маросимида иштирок этди. Эртага жанг! (Видео)

15 декабрь куни Екатеринбург шаҳрида “RCC 17”  турнири ташкил этилади. Мазкур жанг оқшомида ММА ҳамда профессионал кикбоксинг бўйича жанглар ташкил этилади. Биз учун аҳамиятли жиҳати ушбу кечада ҳамюртимиз Ҳасанхон Баратов оғир вазн тоифасида профессионал кикбоксинг бўйича Россия вакили Сергей Веселкин билан баҳс юритади. Бугун ушбу жангдан аввал вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди. Унда Сергей Веселкин (14-3) 113,10 кг чиққан бўлса, Ҳасанхон Баратов (9-3) 109,25 кг тош босди.

Ушбу муҳим жангда ҳамюртимизга омад тилаймиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!