IBF жаҳон чемпионлик камари учун Сабриэль Матиас ва Шоҳжаҳон Эргашев жангини ташкил этувчи компания номи аниқ бўлди

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида IBF чемпионлик камари эгаси Сабриэль Матиас ва Шоҳжаҳон Эргашев жангини ташкил этиш хуқуқини берувчи промоутерлик савдоси бўлиб ўтди.

Унга кўра, Матиаснинг TGB Promotions компанияси ушбу жангни ташкил этиш хуқуқини 510 минг доллар эвазига қўлга киритди. 

Ушбу гонарарнинг 70 фоизи (357 000 доллар) чемпион сифатида Сабриэль Матиасга тегади. Даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев ва унинг жамоаси 30 фоиз (153 000 доллар) маблағни қўлга киритади.

Ҳозирча жанг қачон бўлиб ўтиши маълум эмас.

Comments

You must be logged in to commet!
Ilhomjon Feyz
23/08/2023 16:55
Компания тезлаштирсин жангри.