Илёс Зейтуллаев: "Бунёдкор"да доим босим бўлади"

Суперлига 6-туридан ўрин олган Бунёдкор – Сурхон (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Илёс Зейтуллаев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйинни икки қисмга бўлиш мумкин. 3-дақиқада ўтказиб юборилган гол руҳан таъсир қилди. Ушбу вазиятдан бутун жамоа билан биргаликда чиқиш лозим. Иккинчи таймда жамоа ҳужумкор футбол кўрсата олишини намойиш этди. Битта беллашувда ғалаба қозона олсак, вазият изига тушиб кетади.

Ғалаба қозонса ҳам, мағлуб бўлса ҳам буни бутун жамоа бош мураббий билан биргаликда қабул қилади. Шу сабабли ҳимоячилар ҳақида гапириш нотўғри. Демак, мен ва мураббийлар штаби қаердадир хато қилдик. Футболчиларнинг кўзида иштиёқ бор. Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак.

Икки ҳафта давомида яхши тайёргарлик кўрдик. Бугун "Сурхон" устидан ғалаба қозонишимизга ишонган эдим. Рақиб биринчи бўлимда ажойиб ўйнади. Позицияларни яхши ёпди ва қарши ҳужумда ҳам яхши ҳаракат қилди. Мураббийлар штаби билан баҳсни қайтадан кўриб, хатоларимизни ўрганиб чиқамиз.

"Бунёдкор"да доим босим бўлади. Барча жавобгарликни бўйнимга оламан. Майдонга ҳеч ким ютқазиш учун чиқмайди. Футболчиларда характер бор ва ишонаманки биргаликда қийин ҳолатдан чиқиб кетамиз".

Comments

You must be logged in to commet!