Истомин чорак финалда!

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракетка устаси Денис Истомин Қозоғистондаги мусобақада иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Яккалик баҳсларида 1/8 финал йўлланмасини ҳал этган вакилимиз жуфтликда ҳам муваффақиятли одимлади. Мезбонлар шарафини ҳимоя қилаётган Денис Евсеев билан тандем ҳосил қилган юртдошимиз чорак финал йўлида Фредерико Силва ҳамда Томас Махак жуфтлигига қарши кортга чиқди. 3 сет давом этган беллашув Ўрта Осиёлик спортчилар фойдасига 3:6, 7:5, 10:7 ҳисоби билан якунланди.

Энди улар ярим финал чиптаси учун швейцариялик Брэйден Шнур ва Питер Поланскига қарши кураш олиб боради.

Comments

You must be logged in to commet!