Иван Бошкович: "Футболда биринчи навбатда натижа керак"

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичидаги 1-турда “Сўғдиёна” сафарда “Қўқон-1912”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб қайтди. Кубок баҳсларини ғалаба билан бошлаган жиззахликлар устози Иван Бошкович учрашувдан сўнг қуйидагича муносабат билдирди.

- Ўйин қийин бўлди. Кубок баҳсларида фаворитларга қарши ўйнаш анча қийин ҳисобланади. Шуни билгандик ва шунга яраша ҳаракат қилдик. Аммо биринчи тайм мен кутгандек бўлмади. Биз ўз даражамизда ўйнамадик. Техник хатоларга йўл қўйдик. Шундай бўлса ҳам имкон қадар ҳаракат қилдик. Умумий маънода, ёмон эмас. Ҳарқалай биз иккита гол урдик. Имкониятларимиздан фойдаландик. “Қўқон-1912”ни яхши жамоа эканлигига яна бир бор гувоҳ бўлдик. Бундай клубга қарши охиригача ўйнаш анча қийин. Умумий маънода натижадан қониқдим. Олдимизда яна бошқа учрашувлар бор. Албатта, гуруҳдан чиқишга ҳаракат қиламиз. Энг асосийси, натижа. Мухлисларимизни табриклайман. Ўз ўрнида айтмоқчиманки, Қўқонда яхши жамоа шаклланибди.

- Сиз ёшлар билан яхши ишлайсиз ва натижалар ҳам ижобий. Бу борада бошқаларга ўрнак бўляпсиз. Ўйлайманки, сиз бу ёшлардан яқин келажакда кучли жамоа шакллантира оласиз. Нима учун иқтидорли йигит Муҳаммадюсуф Собировни майдонга туширмадингиз?

- Бундай илиқ гаплар учун раҳмат, хурсанд бўлдим. Катта футболда биринчи навбатда натижа керак. Тўғри, ёшлар ҳам керак. Лекин ўйин сифати бўйича менга натижа ҳам муҳим ҳисобланади. Ёшми ёки ёши катта бўладими, сифатли ва сифатсиз футболчилар бўлади. Мен шу жиҳатларига эътибор қаратаман. Ёшларни майдонга туширишни бир қанча ижобий томонлари ҳам бор. Улар келажакда агрессив, яхши футболчи бўлиб етишишади. Ёши катта ўйинчилардан эса баъзи ҳолатларда яхши натижаларни кутиш қийинроқ. Мен учрашувларда вазиятга қараб ўйинчини майдонга тушираман. Бу ўз натижасини бермоқда. Истеъдодли ёшларимиз терма жамоаларимизга ёрдам беришлари мумкин. Муҳаммадюсуфни ҳам ўзим таклиф қилганман. Яхши биламан. “Бунёдкор”да ишлаганимда қўл остимда тўп сурган. Ўйлайманки, яхши ҳаракат қилган ҳолда рақобатда ютиб чиқса, доимий равишда майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!