Жалолиддин Машарипов: "Истиқлол" билан менда ҳаммаси яхши"

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Гонконгга қарши учрашув олдидан расмий машғулот ўтказди. Терма жамоамиз аъзоси Жалолиддин Машарипов "Истиқлол" клубидаги вазият ҳақида гапирди.

Аввалроқ, Машарипов "Истиқлол" клуби берган ваъдаларининг устидан чиқмаганлиги учун машғулотга бормагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

"Истиқлол" билан менда ҳаммаси яхши. Бир кун дам олиш мақсадида машғлотларда қатнашмадим. Бироқ маҳаллий ОАВ буни нотўғри талқин қилди", - деди 30 ёшли футболчи

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!