Жоржиньонинг "Арсенал"даги тақдири нима бўлади?

"Арсенал" ярим ҳимоячиси Жоржиньо клуб билан шартномасини узайтириши мумкин. 

Манба берган хабарга кўра, лондонликлар футболчига янги шартнома таклиф қилган ва томонлар келишувга эришиши кутилмоқда. Шартномаси 2025 йилда тугайдиган Томас Партининг келажаги эса номаълумлигича қолмоқда. 

Қайд этиш лозим, Жоржино "тўпчилар" сафида доимий асосий таркиб футболчиси бўлмаса ҳам Партига нисбатан кўпроқ ўйин амалиётига эга. 

Лондон гранди уни ўтган мавсум "Челси"дан 35 миллион евро эвазига сотиб олганди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!