К Лига. Турсуновнинг жамоаси амалдаги чемпионга қарши баҳс олиб борди

Бугун Жанубий Корея К Лигасида 2-тур ўйинлари старт олди. Ҳамюртимиз Достон Турсунов фаолият олиб борадиган "Бусан Ай Парк" жамоаси ўз майдонида амалдаги чемпион "Чонбук Моторс"ни қабул қилди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Турсунов бугунги баҳсда захирада қолди. Шу тариқа, "Бусан Ай Парк" бу тур ҳам мағлуб бўлиб, турнир жадвалининг 10-поғонасига тушиб кетди.

К Лига. 2-тур

"Бусан Ай Парк" - "Чонбук Моторс" 1:2

Голлар: Ромуло (65 пенальтидан) - Хон Чжин Хо (16), Велдвийк (90+3)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию