К Лига. Турсуновнинг янги жамоасидаги дебюти омадсиз чиқди

Корея К Лигасида 1-тур ўйинлари давом эттирилмоқди. Ҳамюртимиз Достонбек Турсунов фаолият олиб борадиган "Пусан Ай Парк" жамоаси сафарда "Поханг Стилерс" билан куч синашди.

Ҳозиргина якунига етган баҳсда меҳмонлар 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишди. Турсунов баҳсни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 майдонда фаол ҳаракат қилди. Шу тариқа, 24 ёшли футболчининг "Пусан Ай Парк" сафидаги дебют учрашуви омадсиз чиқди.

К Лига. 1-тур

10:00 "Поханг Стилерс" - "Пусан Ай Парк" 2:0 

Гол: Илюценко (24), Палочевич (70 пенальтидан).

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию