“Кальяри” мухлислари “Интер”га гол урган Шомуродов ҳақида нималар деяпти?

Италиянинг ҳар бир жамоаси ашаддий мухлислари кўплиги билан ажралиб туради. Хусусан, “Кальяри” жамоаси ишқибозларида ҳам футболчи ва мураббийларга нисбатан талаб жуда кучли.

Сардиния клуби чемпионатнинг ҳал қилувчи палласида хавфли ҳудуддан узоқлашишга улгурди. Бу муваффақиятда бошида жуда кўп танқид қилинган Элдор Шомуродовнинг ҳиссаси катта бўлмоқда.

Спорт формасини тиклаб олган легионеримиз ҳам голлари, ҳам паслари билан жамоанинг очко олишида муҳим роль ўйнаяпти. Айниқса, Шомуродов жамоаси учун қийин ва мураккаб вазиятларда ассист ёки голи орқали жамоадошларини курашга қайтараётгани алоҳида эътибор ва эътироф этилаётган жиҳат ҳисобланади.

“Интер” билан бўлган учрашувда ҳам Элдор Шомуродов гол уриб, жамоасида иштиёқ уйғота олди ва охир-оқибат “Кальяри” футболчилари “Сан-Сиро” майдонида бўлажак чемпиондан бир очко олиб қайтди.

Sports.uz портали “Кальяри” мухлисларининг ўзбек легионери ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.

Pier Luigi Piga:

Шомуродов “Женоа”га келганида мен унинг ҳақиқий чемпионларга хос ўйнаганини кўрганман. Кейинчалик “Рома”га кўчиб ўтиб, бу жамоага мослага олмади.

Энди яна ўз ҳолига қайтганининг гувоғи бўляпмиз. У тўп билан яхши муомала қила олади, бунақалар эса ҳозир жуда кам.

RanierizmoРаньеризмо:

Римда Дибала, Пеллегрини ва шу каби машҳур ўйинчилар Шомуродовнинг йўлини тўсиб қўйди. “Рома”да ана шундай катта футболчилар кўп эди. Де Росси жамоада ўзгаришлар қилган бўлса-да, ҳозир ҳам Шомуродовга жой топиб беролмайди.

Элдорни мухлислар майдондаги ҳаракатлари учун ҳам, майдон ташқарисидаги ҳаёти туфайли ҳам яхши кўради ва ҳурмат қилади.

Il Mediocre:

Шомуродовнинг статистикаси оша бошлади. Ҳечдан кўра, кеч бўлса ҳам маъқул.

Tonyos (Forza Cagliari):

Элдор ўз даражасини кўрсата бошлади. Зито Лувумбо билан бирга чемпионатнинг энг мустаҳкам ҳимоясини ақлдан оздириб қўйди. Кўпчилик таъкидлаганидек, бу ёмон трансфер эмас.

Шомуродовнинг имкониятлари жароҳат олгунча ҳам яхши эди. Мана энди салоҳиятини намойиш қила бошлади.

Danilo BG:

Мавсумнинг биринчи қисмида, Шомуродов жисмоний ҳолатини тиклаб олмаган пайтда мен ундан норози бўлиб, кўп танқид қилганман ва уни жамоанинг лигада қолиши учун курашда бефойда ўйинчи, деб ўйлаганман.

Қаттиқ адашганимни тан оламан. Шомуродов футболни яхши тушунадиган Клаудио Раньери жамоасига катта ҳисса қўшяпти.

Commento:

Мен Элдор Шомуродовга шубҳа билан қараганман ва уни ишончимни оқлай олмаган ягона футболчи сифатида кўрганман. Буни инкор қилмайман.

Лекин хато қилишимиз мумкинлигини ҳам тан олишимиз керак. Тахминларимиз ўзини оқламаган ҳолатда хато қилганимиздан хурсанд бўламиз. Элдор ҳақиқатан кучли ўйинчи экан. Раньери ёрдамида у нималарга қодирлигини кўрсатяпти.

Ranierizmo:

Мен Элдорга ҳар доим ишонганман. Чунки “Женоа” доимо зўр ҳужумчиларни топишини билардим.

Ёзда Шомуродовнинг трансфери Андера Петанья соясида қолиб кетди. Тақдир ўша пайт Лувумбо ва ёш Ористониога кулиб боқди ва улар “Кальяри”га фойда келтира бошлади.

Мен Шомуродовнинг очилишини кутиў кераклигини аввал ҳам бир неча бор таъкидлаган эдим. Мана бугун Элдорнинг ўйинларидан баҳраманд бўляпмиз.

Элдор Шомуродов А Серияда 17 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини уч маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига учта голли пас узатди.

“Кальяри” навбатдаги беллашувни 19 апрель куни ўз майдонида “Ювентус”га қарши ўтказади. Бўлажак баҳсда легионеримиз яна бошланғич таркибда майдонга тушиши кутиляпти.  

“Интер” бош мураббий Индзаги супергол урган Шомуродовга қандай баҳо берди?

Файзуллаев кучли лигага кетади!

Машарипов чемпион бўладими ёки Ўрунов?

Ҳусанов ғалабани таъминлади, унга тўқнаш келганлар деворга урилгандек бўлди!

Ҳусанов энг зўрлар қаторида “Golden Boy – 2024” совринига даъвогар!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Liverpool-Afzal
15/04/2024 22:21
Яшавор угилбола
&
Sports 55
15/04/2024 20:19
Мактовлари емгири бошландими