Кэмбосос ва Ломаченко "Face to face" маросими 3 дақиқа давом этди

Собиқ жаҳон чемпионлари, австралиялик Жорж Кэмбосос ҳамда украиналик Василий Ломаченко 11 май кунги жанглари олдидан  "Face to face", яъни кўз уриштириш маросимида юзма-юз келишди.

Мазкур жараён 3 дақиқача давом этгани кўплаб бокс мухлисларини эътиборини тортди. Боксчилар енгил вазнда вакант бўлиб турган IBF чемпионлик камари учун рингга чиқишади.

Ушбу жангга доир сўнгги хабарларни SPORTS.uz ахборот порталида ўқишингиз мумкин бўлади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию