Кичик жамоа Испанияда катта ишни амалга оширди!

«Леванте» сингари кичик клублар ҳар куни ҳам журнал муқоваларида пайдо бўлавермайди. Барчанинг эътиборида бўлиш ҳақидаку гапирмаса ҳам бўлади. Бу клуб тарихидаги энг яхши натижа 6-ўрин. Кубок баҳсларида жамоа атиги бир бор ярим финалга қадар етиб келган. У ҳам узоқ 1935 йилда содир бўлган. 30 мингдан камроқ аҳолиси бор шаҳар шарафини ҳимоя қилувчи клубнинг олдига қўйган мақсадлари ҳеч қачон улкан бўлмаган.

Шу боис, «Леванте»нинг Испаниядаги футбол воқеасига алоқадор бўлиши кўпчиликни ажаблантирди.

Пандемия сабабли, «Атлетико»нинг илк турлардаги икки ўйини бошқа кунга қолдирилган. Улардан бири камтарин «Леванте»га қарши бўлиши кўзда тутилган эди. Ушбу баҳс февраль ойига кўчирилди. Оқибатда, 3 кун интервал билан «матрасчилар» «Леванте»га қарши иккита ўйин ўтказди.

Кичик бюджетли жамоа мавсум стартида жуда бўш футбол намойиш этди. Илк турда «Валенcия»дан жавобсиз 4 та гол ўтказиб юборди. 10 та турда бор йўғи 8 очко жамғарди, холос. 11-турга келиб «Атлетико» билан тўқнаш келиши лозим эди, аммо ўйин қолдирилди.

Ўзаро ўйинларга қадар «Леванте» муаммоларини бартараф этди ва ижобий томонга ўзгарди. Пако Лопес шогирдлари 2021 йил бошидан бери 14 та ўйинда иштирок этган бўлса, 12 ўйинда мағлуб бўлгани йўқ, ўтказиб юборилаётган голлар сони ҳам кескин камайди.

Январнинг охирги кунларида «Реал» меҳмонда мағлуб этилди. Тўғри, Милитаонинг қўпол хатоси ва қизил карточкаси бунга кўмаклашиб юборди, аммо ғалаба клубга мотивация берди.

«Атлетико» эса, аксинча, сўнгги турларда муаммолар гирдобига тушиб қолди. COVID-19 сабабли, Жоау Фелиш, Янник Карраско, Тома Лемар ва Мусса Дембеле бир нечта ўйинларни ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Жамоанинг қанотлардаги фаоллигига жавоб берувчи Янник майдонга қайтиши билан жароҳат олди. Унинг ўрнини чап қанотда тўлдириши керак бўлган Ренан Лоди ҳам лазаретда. Шу боис, кадрлар билан муаммо пайдо бўлди. Бу воқеалар фонида ўз кучига ишонган «Леванте» билан икки ўйин осон ўтмаслиги аниқ эди.

Амалда ҳам шундай бўлди. Қолдирилган баҳс 17 февраль санасида ташкиллаштирилди. Жорий мавсум Деиго Семионе асосий урғуни имкониятлардан унумли фойдаланиш ва кучни тўғри тақсимлашга қаратди. Бу натижа бераётган эди, бироқ вазиятлардан унумли фойдаланишнинг ҳар сафар ҳам имкони бўлавермайди.

щуклпщуклпщлук

Эътибор беринг! Корреа бўш қолган дарвозани ишғол эта олмаяпти. Ваҳоланки, у жуда яхши мавсум ўтказмоқда, бироқ буни ҳеч ким ҳозир эсламайди. «Атлетико» яратилган вазиятларни голга айлантириш бобида беназир, аммо «Леванте»га қарши баҳсда омад улардан юз ўгирди.

Иккинчи ўйинда, «Атлетико» ўз ўйин услуби ва схемасидан воз кечди. Аргентиналик мутахассис илк дақиқаларданоқ 4-2-4га мурожаат қилди. Бу ўзгариш ўйин статистикаси ўз таъсирини кўрсатмай қолмади.

Зарбалар 28:6, жарима майдончаси ташқарисидан берилган зарбалар 19:5, аниқ йўлланган зарбалар 11:1. Ҳисоб эса, 0:2! Тўғри, «Леванте» дарвозабони Дани Карденес ўз фаолиятидаги энг зўр учрашувни ўтказди, аммо «Атлетико» ўтказиб юборган голларга эътибор беринг!

Жоффре Кондогбья тўпни жарима майдончасидан ташқарига чиқариб юбора олмади. Оқибатда, Хорхе Моралеснинг зарбаси Марио Эрмосога тегиб дарвозадан ўрин эгаллади. Иккинчи голни Хорхе Де Фрутос 50 метрдан бўш қолган дарвозага жойлаб қўйди. Ян Облакнинг сўнгги сониялардаги бурчак тўпида иштирок этиш учун келгани жамоага қимматга тушди.

щуклпщуклщплук

3 кун ичида Мадрид клуби омадсизлик нима эканлигини чуқур англаб етди. «Леванте» Испания чемпионатига интригани қайтариб берди. Иккита ўйинда клуб «матрасчилар»дан 4 очко олди. Бу «Реал» ва «Барселона» учун ўрнак бўладиган кўрсаткич!

Тўғри, «Атлетико» ҳали-ҳамон турнир жадвалида пешқадам. Захирада яна бир ўйин ҳам бор, бироқ 3 ҳафта олдин «матрасчилар»да чемпионлик учун имконият анча яхшироқ эди. Олдинда «Реал» билан қолдирилган ўйин ҳам бор. Ўртадаги фарқ 3 очкогача камайди. «Барселона» билан тафовут қисқарди. 3 ҳафта ичида «Атлетико» аҳволини анча оғирлаштириб юборди.

7 март санасида Симеоне шогирдларини «Реал» билан "Мадрид дербиси" кутиб турибди. Агар «Леванте»га бой берилган очколар бўлмаганида, «Атлетико» "Пойтахт дербиси"ни босимсиз ўтказиши мумкин эди. Энди, «Реал»га қарши учрашув уларни биринчи ўриндан тушириб юбориши ҳам мумкин. Боз устига, ҳали «Барселона» билан ҳам тўп суриш керак. Умуман олганда, ҳаммаси ўзгариб кетди. Энди чемпионлик учун чинакам кураш олиб бориш лозим.

«Барселона» ва «Реал»га кўмаклашиб юборган «Леванте» Европа Лигасида иштирок этиш учун курашга қўшилган. Атиги 20 минг мухлиси бор бўлса ҳам, сўнгги уч кун ичида жамоа миллионлаб «Реал» ва «Барса» мухлисларини хурсанд қилди. Шу кунга қадар, “Леванте” Испанияда ҳеч қачон бундай шов-шув кўтармаган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию