Кикбоксинг: Ўзбекистон чемпионатида 1- ўринни Бухоро жамоаси эгаллади!

Қашқадарё вилоятида кикбоксинг бўйича болалар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Шунингдек, мазкур мусобақа мобайнида профессионаллар ўртасида ҳам жанг кечаси ташкил этилди. Ҳар икки турнир жуда ҳам муросасиз, қизиқарли тарзда кечди.

Ташкилотчилик ҳам юқори савияда бўлди, десак янглишмаган бўламиз. Якунда, умумжамоа ҳисобида Бухоро терма жамоаси 1- ўринни эгаллади. Ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирландилар.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию