Легионерларимиз дуэлида Искандеров клуби устун келди, Алибоев жамоаси 1 очко билан чекланди

Жанубий Корея Кей-Лигаси 22-туридан ўрин олган баҳслар ўз якунига етди. Унда ҳамюртларимиз ҳаракат қилаётган жамоалар ҳам ўз ўйинларини ўтказди.

Икки легионеримизнинг ўзаро кураши - "Соннам" ҳамда "Кванжу" клублари беллашувида Искандеров ўйнайдиган "Соннам" клуби 2:0 ҳисобида зафар қучди. Ашурматов бу ўйинда тўлиқ ҳаракат қилган бўлса, Жамшид Искандеров 28 дақиқа ўйнади.

Шунингдек, Достон Турсуновнинг "Пусан Ай Парк" клуби "Чонбук Моторс" меҳмони бўлиб, 2:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Ҳамюртимиз 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

Икром Алибоев ҳаракат қилаётган "Сеул" жамоаси "Тегу"ни қабул қилди ва нурсиз дуранг ўйнади. Ҳамюртимиз бу ўйин қайдномасидан ўрин олмади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию