Легионерларимиз. Ўруновнинг "Гоҳар" дарвозасига киритган тўпи Эрон чемпионатида апрель ойининг энг чиройли голи деб топилди

Хабарингиз бор, Қатарда бўлиб ўтган Осиё кубогидан сўнг Ўзбекистон терма жамоасининг бир қанча аъзолари легионерга айланди. 


Мусобақада чорак финалга қадар борган етиб борган термамиз сардори Жалолиддин Машарипов ҳамда Остон Ўрунов турнирдан сўнг Эрон чемпионатига кўчиб ўтди. Грециянинг "Пансеракос" жамоасидан ўз трансферини сотиб олган футболчи Теҳроннинг "Истиқлол" клуби билан икки йиллик шартнома имзолади. Ўрунов эса пойтахтнинг бошқа бир гранди - "Персеполис"ни танлади. Бундан ташқари "Пахтакор" ҳимоячиси Достон Турсунов "Истиқлол Хузестон" жамоаси аъзосига айланди.


Машарипов ҳозирга қадар Эронда 10 та учрашувда қатнашди ва битта гол ҳамда битта голли узатмани амалга оширди (9 та чемпионатда, битта кубокда). Турсунов эса 8  та ўйинда қатнашди. Россияга кетиши кутилган Ўрунов эса ҳозиргача чемпионатнинг 8 баҳсда қатнашиб иккита гол урди. Бундан ташқари Остон кубок баҳсларида ҳам ажойиб ҳаракат қилмоқда. У Хазфи кубогининг 2 ўйинида майдонга тушиб, бир гол ва битта самарали узатмани амалга оширди.


"Персеполис" 7 апрель куни "Гоҳар" майдонига сафар қилди ва минамил ҳисобда ғалаба қозонди. Учрашув тақдирини Ўруновнинг 28-дақиқада киритган ягона голи ҳал қилди. Остоннинг ушбу киритган тўпи Эрон Про Лигасида ўтган ойнинг энг чиройли голи деб топилди.

Ўзбекистон терма жамоаси 11 июлда "ЖЧ-2026" доирасида "Озодий" стадионида Эрон билан ўйнайди. Ўзбекистонда бўлиб ўтган қонли жангда 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилган эди. Легионерларимиз бир қатор Эрон термаси футболчилари билан ўйнамоқда. Про лиганинг иккинчи ва учинчи ўринларида бораётган "Персеполис" ҳамда "Сепахон" ўртасидаги учрашувда Ўруновнинг қанотини "Сепахон" сафида Рамин Ризоян қўриқлади. Рамин кўпчилик ўзбекистонлик мухисларнинг ёдида бўлса керак. Иккала футболчи ҳам терма жамоаси сафидаги асосий футболчилар ҳисобланади. Бундан ташқари ҳамюрталирмиз Алиризо Вейранванд, Ҳусаин Канони, Меҳди Тораби каби футболчилар билан бирга ва қарши ҳаракат қилмоқда. Бу Катанец шогирдлари учун 100 минг кишини ўз бағрига сиғдира оладиган "Озодий"да қўл келиши аниқ.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!