Левандовски охирги маротаба 2022 йилда хет-трик қилганди

Роберт Левандовски "Валенсия" билан ўйинда (4:2) хет-трик муаллифига айланди. 

"Барселона" форварди Ла Лиганинг 33-тури доирасидаги учрашувнинг 49, 82 ҳамда 93-дақиқаларида гол уришга муваффақ бўлди. 

Охирги маротаба польяк 2022 йилнинг 7 сентябрида Чемпионлар лигасидан ўрин олган "Виктория Плзен"га қарши баҳсда учта гол киритганди. 

Роберт жорий мавсум Ла Лигада 16 та гол билан тўпурарлар пойгасида 4-поғонани банд этиб турибди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!