"Ливерпуль" қайтди. Бироқ энди кеч

"Ливерпуль" АПЛ 36-туридан ўрин олган беллашувда "Тоттенхэм"ни 4:2 ҳисобида таслим этди. 

"Қизиллар" 4-5 тур аввал чемпионлик курашида фаворитлардан бири эди. Бироқ Клопп шогирдлари дастлаб МЮ билан баҳсда дуранг ўйнади. Кейинчалик, "Кристал Пэлас" ва "Эвертон"га мағлуб бўлди. Бундан ташқари, мерсисайдликлар "Вест Хэм" билан ҳам муроса кўчасини танлади. АПЛ доирасидаги сўнгги беш учрашувнинг тўрттасида йўқотилган очко (фақат "Фулхэм" таслим этилди - 3:1) "қизиллар"ни чемпионликдан деярли  маҳрум этди. 

Эндиликда, Клопп шогирдларининг АПЛда бронза медалини олиши аниқ бўлиб улгурди. Бироқ чемпионлик учун фақат математик имконият қолган. Чемпионат якунига 2 тур қолганда улар "Арсенал"дан 5 очко, "Сити"дан эса 4 очко ортда бормоқда. Бундан ташқари, Гвардиола шогирдлари ҳисобида битта захира ўйини мавжуд. 

Comments

You must be logged in to commet!