“Ливерпуль” янги бош мураббийни таништиришга тайёр

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп мавсум якунланиши билан лавозимидан кетади.

Инсайдер Фабрицио Романо “қизиллар” бошқарувига Арне Слот келишини таъкидламоқда. Бу мутахассис айни пайтда “Файеноорд”да ишлаяпти.

Манбанинг таъкидлашича, ливерпулликлар янги бош мураббий бўлиши кутилаётган Слот билан ҳамкорлик ҳужжатларини имзолаб бўлган. Бу ҳақда тез орада расмий эълон чиқиши кутилмоқда.

“Ливерпуль” янги бош мураббий учун “Фейеноорд”га 13-15 миллион евро миқдорида бажал пули тўлайди.

45 ёшли мутахассис “Фейеноорд”ни 2021 йилдан бери бошқариб келмоқда. Слот қўл остида бу жаоа жами 145 та учрашувда иштирок этиб, 94 та ғалаба, 27 та дуранг ва 24 та мағлубият қайд этган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию