Мадиёр Саидраҳимов: Турсунов биринчи рақамли спортчи эди. Мана, уни ютдим

  • 7 ноября, 2020, 20:15
  • 0
  • Бокс

-91 кг вазнда Ўзбекистон чемпионига айланган Мадиёр Саидраҳимов финалда турнир фаворити дея таърифланган Санжар Турсуновдан устун келди. Янги чемпионнинг жангдан кейинги фикрлари билан танишинг:

"Турнир мен учун аъло даражада ўтди. Ўзбекистон чемпиони ва 1-рақамли боксчи бўлишни орзу қилардим. Худога шукр чемпион бўлиб, мураббийларим ишончини оқладим.

Рақибим Санжар Турсунов жуда маҳоратли, техникаси юқори бўлган спортчи. Унга қарши усулларни қўллаб, уни мағлубиятга учратдим. Турсунов биринчи рақамли спортчи эди. Мана, уни ютдим. Энди биринчи рақамли спортчи бўлиб қолмоқчиман".

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию