Магуайр ҳакамликдан норози. Унинг фикрича МЮ дарвозасига кўп пенальти белгиланмоқда

Харри Магуайрнинг фикрича, "Манчестер Юнайтед" дарвозасига жуда кўп пенальти белгиланмоқда. 

"Охирги ойларда бизнинг дарвозамиз томон жуда кўп баҳсли пенальтилар белгиланди. Агар буни майдондаги ҳакам белгиламаса, унда ВАР вазиятни кўриб чиқади. 

Мен бир ёки икки пенальти ҳақида гапирмаяман. Тахминан, беш ёки олтита. Бу жуда ёқимсиз ва бизни кўп очколардан маҳрум қиляпти. Бошқа томондан олиб қарасак, ўз ишимизни охиригача маромида бажариш учун яхши ҳимояланишимиз зарур",
- деди "қизил иблислар" ҳимоячиси. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!