Манба: "Ньюкасл" 35 миллионлик яна бир трансферни амалга оширади

"Ньюкасл" клуби янги мавсумга қизғин тайёргарлик олиб бормоқда. Жамоа бу мақсадда йирик трансферлар қилишдан қочаётгани йўқ. 

Машҳур инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, клуб "Саутгемптон"дан Тино Ливраментони ўз сафига қўшиб олади. Бунинг учун "қарғалар" бонуслар билан қўшиб ҳисоблаганда 35 миллион фунт стерлингдан воз кечади. 

Тез орада футболчи тиббий кўрикдан ўтади ва янги жамоаси билан узоқ йиллик шартнома тузади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!