"Манчестер Юнайтед" Ла Лигада ҳимоячи олиб келмоқчи

"Манчестер Юнайтед” клуби Испаниянинг “Жирона” жамоаси ҳимоячиси Мигел Гутерресга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради Испания матбуоти. 

Манбанинг ёзишича, "қизил иблислар" шу ёзда 22 ёшли Гутеррезни сотиб олиш ҳақида ўйламоқда. 22 ёшли испаниялик футболчига Лондоннинг “Арсенал” ва “Вест Хем” клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, жорий мавсумдаГутеррес “Жирона” сафида 35 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!