“Манчестер Юнайтед”нинг икки юлдузини Саудияда кутишяпти

Мавсумни муваффақиятсиз ўтказган “Манчестер Юнайтед” ҳам  ҳам таркибни тозалаш ишлари амалга оширилади.

Ёзда жамоани бир неча футболчи тарк этиши кутилмоқда. Уларнинг айримларига турли жамоалар таклифлар туша бошлади. Бразилиялик ярим ҳимоячи Каземирога Саудия Арабистони клублари даъвогарлик қилмоқда.

The Telegraph нашрининг ёзишича, Манчестердан кетишга тайёрлигини билдирган Бруну Фернандешга ҳам саудияликлар эътибор қарата бошлади.

Маълумотларга қараганда, араблар Каземиро вакиллари билан музокараларни бошлаб юборган. “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти бразилиялик юлдуздан тезроқ қутилмоқчи.

Саудияликларга Бруну Фернанденшни олиш осон бўлмайди. Чунки манчестерликлар жамоа сардорини ўз таркибида сақлаб қолишга уриноқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!