Мбаппе бир имзо учун “Реал”дан қанча олади?

Килиан Мбаппе ПСЖни тарк этишини расман эълон қилган бўлса-да, фаолиятини қаерда давом эттиришини ошкор қилгани йўқ.

Кўпчилик 25 ёшли ҳужумчи “Реал” сафига қўшилишини кутмоқда.

Инсайдер Фабрицио Романо франциялик футболчи мадридликлар билан ҳамкорлик шартномасини имзолаш орқали қанча маблағ ишлаб олишига аниқлик киритди.

Унга кўра, Мбаппенинг “Реал”ни танлагани учун бериладиган бонус 100 миллион евродан ўтади. Бироқ бу сумма беш йил давомида бўлиб-бўлиб тўланади.

Гарчи бу борада расмий хабар тарқатилмаган бўлса-да, Европа матбуоти “Реал” Мбаппе билан 2029 йилнинг ярмигача давом этадиган шартномани келишиб бўлганини ёзмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!