Месси ва Роналдунинг бир бирини кўргани “кўзи йўқ”!

Футбол эксперти Жейми Каррагер Лионель Месси ва Криштиану Роналдунинг ўзаро рақобати ҳақида фикр билдирди.

- Улар бир бирига ютқазишни истамайди. “Олтин тўп” каби нуфузли совринлар учун кураш ҳар мавсум катта рақобатни туғдирарди. Аслида улар ўзаро рақобат орқали бир бирига яхшилик қилган. Буни фаолиятларини тугатмагунча ҳис қилишмайди.

Ҳозир улар ўйнашни давом эттирар экан, бир бирини кўришга “кўзи йўқ”. Улар ҳеч қачон тўхтаб, дам олмайди, - деди Жейми Каррагер.

Эслатиб ўтамиз, ҳар икки футболчи ҳам Европадаги фаолиятини якунлаб бошқа қитъларда порлаяпти. Роналду Осиё футболини танлаган бўлса, Месси Америка футболига ўз номини ёздирмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию