Месси ва Суарес "Интер Майами"ни мағлубиятдан қутқариб қолди

КОНКАКАФ чемпионлар кубоги нимчорак финалидан ўрин олган "Нэшвилл" - "Интер Майами" учрашуви 2:2 ҳисоби билан тугади. 

Дастлаб, Шаффельбург дубль қилиб, орадаги фарқни иккитага ошириб қўйган бўлса, 52-дақиқада Месси жавоб қайтарди. Сўнгги дақиқаларда эса Суарес ҳисобни тенглаштирди. 

Шу тариқа, биринчи ўйинда томонлар дурангга имзо чекди. Жавоб учрашуви эса 14 март куни бўлиб ўтади. 

"Нэшвилл" 2:2 "Интер Майами"

Comments

You must be logged in to commet!