Мессига таҳдид қилган боксчи тавбасига таянди

Лионель Мессининг Мексика терма жамоаси сардори билан футболка алмашганидан кейин кийим алматириш хонасида уни ерга ташлагани акс этган видео намойиш қилган эди. Унга  машҳур боксчи Сауль Альварес кескин муносабат билдирганди.

Бокс бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Лионель Мессига йўллаган гаплари учун узр сўради.

- Ватанимга бўлган чексиз муҳаббатим туфайли кейинги пайтда ўзимни йўқотиб қўйгандим. Қатарда рўй берган ҳолат бўйича ўйламай гапирдим. Шунинг учун Лионель Месси ва Аргентина халқидан узр сўрайман.

Ҳар куни қандайдир янгиликларни ўрганамиз. Бу гал менда ҳам шундай бўлди,  - деди Сауль Альварес.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию