Мейвезер клубидаги Санжар Раҳмонов тонгда рингга кўтарилади

Рахмоновга бу сафар америкалик енгилмас - Кейт Хантер (9-0-7KO) рақиблик қилади. Маълумот учун, 26 ёшли Хантер профи боксдаги дебют жангини 2015 йилнинг 14 март санасида ўтказган ва шундан сўнг яна 8 бор рингга кўтарилиб, уларнинг барчасида рақибларини мағлуб этган.

Санжар эса 13 бор жанг ўтказиб, 11 тасида зафар қучган, бир бор дуранг натижа қайд этган ва яна бир бор очколар ҳисоби бўйича рақиб олдида ожиз қолган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жанг АҚШнинг Невада штатидаги Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади.

Comments

You must be logged in to commet!